Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Пулларингизни кўпайтириб бераман” — фирибгар трейдер қўлга тушди

“Пулларингизни кўпайтириб бераман” — фирибгар трейдер қўлга тушди

Коллаж: Xabar.uz

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчи (аёл) У.Г. фирибгар трейдердан жабр кўрди. “Trader_Otabek” номли Telegram мессенжери фойдаланувчиси унга пул маблағларини кўпайтириб беришни ваъда қилиб, банк картасидан 2 млн сўм пулни ўзлаштириб олган. Бу ҳақда жабрланувчи ички ишларга арзида маълум қилди.

Тезкор-қидирув хизматининг киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилоятининг Олот туманида яшовчи 20 ёшли Т.М. содир этганлиги аниқланган.

Т.М. жабрланувчи (У.Г.)га трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва унинг пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан унга тегишли бўлган банк карта реквизитларини қўлга киритган ва пулларини ўзлаштириб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.М.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” ва “г”  бандларидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг