Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Оқ хакерлар” 1 млн доллар, электромобил ва бошқа ўлжаларни ютиб олишди

“Оқ хакерлар” 1 млн доллар, электромобил ва бошқа ўлжаларни ютиб олишди

Фото: AutoSpies / Teslarati / Xaker

Канаданинг Ванкувер шаҳрида CanSecWest конференцияси доирасида анъанавий хакерлар мусобақаси — Pwn20wn 2023 ғолиблари аниқланди.

Хакерлар Ubuntu Desktop, Apple macOS, Oracle VirtualBox, VMWare Workstation, Microsoft Windows 11, Microsoft Teams, Microsoft SharePoint ва Tesla электромобилини бузишга муваффақ бўлишди.

Энг янги ва барқарор ҳисобланган иловалардан 27 таси киберҳужумларга дош беролмади.

Оқ хакерлар (компютер тизимлари хавфсизлигини текширишга ихтисослашган мутахассислар, тармоқ тилида оқ шляпалилар ҳам дейилади)га жами 1 035 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули топширилди.

Шунингдек, хакерларга бузиб кирилган қурилмалар ва Tesla электромобили ҳам совға қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг