Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Одноклассники”га жойланган расмлар тарқаб кетди...

“Одноклассники”га жойланган расмлар тарқаб кетди...

Фото: cyber_102

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида яшовчи 36 ёшли И.Ж. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг “Одноклассники” ижтимоий тармоғида жойлаштирган фотосуратларини номаълум шахс юклаб олиб,  интернет орқали турли фото-суратлари ва беҳаё тасвирларини тарқатиб юборганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида яшовчи 34 ёшли Н.О. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, Н.О. “Одноклассники” ижтимоий тармоғида “ХХХ ДИЗДИМОНА ХХХ” номли профил очиб, И.Ж.га тегишли бўлган фотосуратларни жойлаб, ушбу профил орқали “Одноклассники” ижтимоий тармоғида мавжуд фойдаланувчиларга (яқинларига) унинг номидан ҳар хил турдаги порнографик фото ва видеотасвирларни тарқатганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан жиноий иши қўзғатилди. Н.О.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг