Фирибгар “криптоқирол” қўлга тушди

Кореялик “криптоқирол” До Квон Черногорияда қўлга тушди. Черногория ИИВ раҳбари Филип Ажичнинг баёнотига кўра, у Подгорица аэропортида қалбаки ҳужжатлар билан ушланди.
До Квон Luna криптовалютаси ва TerraUSD стейблкоинини яратган.
Ўтган йили Жанубий Корея суди фирибгарликда айбланаётган Квонни ҳибсга олиш учун ордер берган, Интерпол халқаро ҳуқуқ органларидан уни қидириш ва тутишни талаб қилганди.
АҚШ Қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар комиссияси маълумотига кўра, До Квон сармоядорларни TerraUSD ва Luna га инвестиция киритиш хатарли эмас, дея алдаган. Квон сармоядорларга етказган зарар — 42 млрд доллар!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter