Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT-ҳуқуқ: Кредит ахбороти қандай ҳимоя қилинади?

IT-ҳуқуқ: Кредит ахбороти қандай ҳимоя қилинади?

Фото: Tipdoma.com

Савол: Кредит ахбороти қандай ҳимоя қилинади?

Жавоб: "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 23-моддасида бу ҳақида маълумот берилган.

Кредит бюролари, кредит ахборотини етказиб берувчилар ва кредит ахборотидан фойдаланувчилар кредит ахборотининг сақланишини ҳамда рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, уни йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан ёки уни ошкор этишдан ҳимоя қилинишини таъминлаши керак.

Кредит бюролари, кредит ахборотини етказиб берувчилар, кредит ахборотидан фойдаланувчилар, уларнинг раҳбарлари ва бошқа ходимлари кредит ахбороти алмашинуви жараёнида ўзлари олган ёки ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор этиши тақиқланади.

Кредит ахборотини ташкил этувчи маълумотлар хизмат вазифасини бажариши муносабати билан ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлиб қолган ёхуд ушбу Қонунда белгиланган тартибда тақдим этилган шахслар бундай маълумотларни меҳнат шартномаси (контракт) тугатилганидан кейин ҳам ошкор қилишга ҳақли эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг