Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Ишга жойлаштирувчи” фирибгар қўлга олинди

“Ишга жойлаштирувчи” фирибгар қўлга олинди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи 35 ёшли (аёл) Ў.З. ички ишларга мурожаат қилиб, банк картасидаги 525 000 сўм пул фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилди.

Тезкор-қидирув хизматининг киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида яшовчи 26 ёшли М.А. содир этгани аниқланган.

Гумон қилинувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган М.А. Telegram мессенжерининг “Beminnat vakant” гуруҳи орқали Ў.З. билан танишиб, уни раҳбар лавозимида ишловчи танишлари орқали Олмазор туманидаги ххх-сонли ўрта таълим мактабига ишга олиб кириб қўйишини айтиб алдайди ва гўёки бошланғич тўлов сифатида 525 000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувидаги пластик картага ўтказдириб олган, сўнгра ёзишмаларни ўчириб юбориб, қора рўйхатга киритиб қўйган.

Хабарда айтилишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ғалати ишлар. Қарс икки қўлдан чиқади, деб шунга айтишса керакда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг