Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди чойингиз 3 сонияда қайнайди!

Энди чойингиз 3 сонияда қайнайди!

Xiaomi маиший техникалари сафига Xiaomi Mijiа Hоt Pipeline электр сув қайнатгичи ҳам қўшилди. Унинг асосий хусусиятлари шундаки, қурилма ихчам текис корпус ва юқори сув иситиш тезлигига эга.

Шунингдек, уни смартфон ёрдамида масофадан туриб бошқариш ҳам мумкин. Бу ҳали ҳаммаси эмас, термопот яна бир нечта ажойиб функцияларга ҳам эга.

Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, 2100 Вт қувватга эга иситиш элементи билан жиҳозланган янги маҳсулот денгиз сатҳидан 1000 метр баландликда ҳам 150 мл сувни атиги 3 сонияда қайнатишга қодир.

Бундан ташқари, турли хил ичимликлар тайёрлаш учун +45 ва +85 даражагача иситиш режимлари ҳам мавжуд. Танланган ҳарорат қурилма корпусида жойлашган дисплейда кўрсатилади.

Агар қурилма узоқ вақт мобайнида ишлатилмаган бўлса, фойдаланувчи қайноқ сув ёрдамида асосий қувурларни стерилизация қиладиган тозалаш режимини ҳам ишга тушириши мумкин.

Компаниянинг таъкидлашича, у қурилмада силикон компонентлардан фойдаланилмаганлиги туфайли сув иситилгандан кейин сувда пластмасса ҳиди ёки таъми пайдо бўлмайди. Янги маҳсулотни сенсорли панел ёки Mijiа мобил иловаси орқали осонгина бошқаришингиз мумкин.

Қурилманинг яна бир фойдали хусусияти – тунда ҳам чашкангизни ёритиб турадиган инфрақизил сенсоридир. Xiaomi Мижиа Ҳот Пипелине машинасининг ўртача нархи 180 долларни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг