Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

130 йиллик автомобил ҳайдашга яроқли деб топилди

130 йиллик автомобил ҳайдашга яроқли деб топилди

Фото: Мentoday.ru

Германиядаги энг қадимги автомобил биринчи уринишдаёқ техник кўрикдан муваффақиятли ўтди.

Мутахассислар 1894 йилда ишлаб чиқарилган аравага ўхшаш Benz Victoria автомобилининг техник ҳолатини текширишди.

Текширувдан сўнг, машинада ҳеч қандай носозлик йўқлиги ва у кундузи бемалол ишлаши мумкинлиги маълум бўлди.

130 йиллик Benz Victoria Германиянинг Эйнбек шаҳри музейига тегишли бўлиб, музей ходимлари унинг Германиядаги энг қадимги автомобил эканлигини таъкидладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг