Япония билан Ўзбекистоннинг рақамли ривожига янги қадам ташлаймиз!

Токио шаҳрида Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси А. Сакураи бошчилигидаги делегация Япония билан АКТ ва IТ таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.
Ташриф давомида икки томонлама лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу хизмат сафари Ўзбекистонни халқаро бозорда янада фаол кўрсатиш, ёшлар учун юқори сифатли таълим имкониятларини яратиш, янги иш ўринлари очиш йўлида муҳим қадам бўлди.
Ташриф давомида икки томонлама лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Делегация қуйидаги ташкилот ва компаниялар билан музокаралар олиб борди:
Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги (METI) билан учрашувда Ўзбекистоннинг АКТ стратегияси тақдим этилди ва 2025 йилда ўтказиладиган ICT Week вa GameFest тадбирларида Япония иштироки, шунингдек IТ миссияларни Ўзбекистонга юбориш юзасидан келишувларга эришилди.
Daiwa House – Япониянинг қурилиш компанияси раҳбарлари билан учрашувда Ўзбекистонда IТ аутсорсинг марказини очиш ва 3D технологиялар асосида меъморий дизайнерларни тайёрлаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Компания ўз вакилини март-апрел ойларида Ўзбекистонга юборишини маълум қилди.
JETRO билан учрашувда Япон компанияларини Ўзбекистон IТ экотизимига жалб қилиш, улар учун қизиқарли мавзулар ва форумлар ташкил қилиш бўйича фикр алмашилди.
Zeroboard – энергетика ва рақамли ечимлар соҳасидаги стартап раҳбарлари билан аутсорсинг марказини Ўзбекистонда очиш масалалари кўриб чиқилди.
My Navi Central Europe вакиллари билан февраль ойидаги Ўзбекистон сафари таассуротлари муҳокама қилинди ҳамда апрел ойида ўтказиладиган аутсорсинг конференциясида Ўзбекистоннинг Марказий Европага нисбатан афзалликлари ҳақида тақдимот ўтказиш режалаштирилди.
Tokyo International Professional University of Technology, IGDA вa Kyoto Seika University раҳбарлари билан креатив индустрия, ўйинлар, график дизайн ва робототехника бўйича ҳамкорлик, талабалар алмашинуви ва қўшма дастурларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.
METI маданият ва креатив индустрия департаменти вакиллари билан ўйин ва анимация бозорида Ўзбекистон компаниялари иштирокини ошириш ва Япония билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан музокаралар ўтказилди.
AJA (Association of Japanese Animation) билан GameFest 2025да япон компаниялари иштирокини таъминлаш ва тижорат анимацияси соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
ICTWeek 2025 ва GameFest 2025 доирасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Япония компаниялари ва университетлари билан лойиҳалар ва тадбирлар бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter