Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги рекорд! Космосда энг кўп умрини ўтказган одам

Янги рекорд! Космосда энг кўп умрини ўтказган одам

Фото: Arzuw NEWS

Айни пайтда Халқаро космик станцияда фаолият олиб бораётган “Роскосмос” фазогири Олег Кононенко янги рекорд ўрнатиб, фазода энг кўп вақтини ўтказган инсонга айланди.

Олдинги рекорд яна бир россиялик фазогир Геннадий Падалкага тегишли эди, у 1998 йилдан 2015 йилгача жами беш марта парвоз қилиб, фазода 878 кеча-кундуз, 11 соат 29 дақиқа ва 48 сония бўлган. 2024 йилнинг 4 феврал куни Москва вақти билан соат 11:30:08 да Кононенко фазода ўтказган умумий вақт Падалканинг рекордини янгилади.

Кононенко россиялик космонавтлар отряди командири бўлиб, фаолиятидаги бешинчи парвозини давом эттирмоқда. Эътиборли жиҳати, шу йилнинг 5 июнида, Москва вақти билан соат 00:00:20 да Кононенко Ер атрофи орбитасида 1 000 суткадан кўп бўлган биринчи инсонга айланади. Миссия 23 сентябрда якунига етади, ўшанда Кононенко вазнсизлик ҳолатида ўтказган жами вақт 1 110 суткадан ошади.

Олег Кононенко Туркманистоннинг Чоржўй (ҳозирги Туркманобод) шаҳрида 1964 йилнинг 21 июнида туғилган — 60 ёшини фазода нишонлайди!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг