Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хотин-қизлар учун ташкил этилаётган “Digital Art” бўйича маҳорат дарсига таклиф этамиз!

Хотин-қизлар учун ташкил этилаётган “Digital Art” бўйича маҳорат дарсига таклиф этамиз!

Тошкент шаҳрида Рақамли технологиялар вазирлиги, Digital Garden ва School 21 ҳамкорлигида “Digital Art” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилмоқда.

Ушбу дарсда сиз қуйидаги имкониятларга эга бўласиз:

- Иллюстратор касби билан яқиндан танишиш;

- Тажрибали устозлардан бепул ва фойдали билимлар олиш;

- Ўз қўлингиз билан биринчи иллюстрациянгизни яратиш.

Тадбир дастури икки қисмдан иборат. Дастлаб, иштирокчилар назарий билимларни ўзлаштирадилар, сўнгра амалиётда ўзларини синаб кўрадилар. 

Биринчи бўлиб рўйхатдан ўтган 10 киши учун амалий қисм мавжуд! Танловнинг икки нафар ғолиби совға сифатида вектор иллюстрацияси курси учун сертификатига эга бўладилар.

Сана: 27 ноябр, соат 15:00

Манзил: Тошкентдаги School 21 кампуси

Янги билимларга эга бўлиш ва ижодий имкониятларингизни ривожлантириш учун ушбу дарсга қатнашинг!

Жойлар сони чекланган. Рўйхатдан ўтишга шошилинг: https://forms.office.com/r/tqKzTu4HH7

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг