Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Digital Art бўйича маҳорат дарси ўтказилди

Digital Art  бўйича маҳорат дарси ўтказилди

 

Рақамли технологиялар вазирлиги, Digital Garden ва School 21 ҳамкорлигида, ҳозирги кундаги энг ривожланаётган соҳалардан бири — Digital Art йўналишида махсус маҳорат дарси ташкил этилди.

Тадбирнинг мақсади иштирокчиларни иллюстрация асослари, шунингдек, Adobe Illustrator va Procreate дастурлари билан таништириш ва тажриба алмашиш. Шунингдек, иштирокчилар рақамли санъат оламидаги замонавий тенденцияларни муҳокама қилишди ва вектор графикаси хусусиятларини таҳлил қилишди. Икки форматнинг қиёсий таҳлили ва уларнинг рақамли иллюстрацияда қўлланилиши ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар нафақат назарий билимларга эга бўлишди, балки уларга ажратилган iPadлардан фойдаланган ҳолда амалиётда ўзларини синаб кўриш ва тажрибаларини ошириш имкониятига эга бўлишди.

Амалиёт қисми якунлангач, 10 нафар иштирокчи ўртасида тасаввур ва ижодкорлик танлови ўтказилди. Танловда ғолиб бўлган икки иштирокчига Adobe Illustratorда вектор иллюстрацияси курсига совға сертификатлари топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг