School 21 да АйТи соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва рақамли кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган Women Empowerment Week in Tech лойиҳаси бошланди

Кеча Самарқанд шаҳридаги School 21 кампусида АйТи ва рақамли соҳада карьера қуришни мақсад қилган қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тўрт кунлик таълим лойиҳаси – Women Empowerment Week in Tech ўз ишини бошлади. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида School 21 рақамли технологиялар мактаби томонидан ташкил этилган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Гендер тенглик ва бошқарув индексида (GEGI) 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилди. Бу хотин-қизларнинг таълим, тадбиркорлик ва технология соҳаларидаги имкониятларини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар туфайли амалга оширилди. Women Empowerment Week in Tech ҳафталиги қизларга технологиялар соҳасига дадил кириб бориш, зарур билимларни эгаллаш ва рақамли дунёда ўз ўрнини топишга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган.
Батафсил: https://digital.uz/oz/news/view/39689
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter