Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразм вилоятида “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси тажрибаси билан танишилди

Хоразм вилоятида “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси тажрибаси билан танишилди

Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёевнинг 2023 йилда Хоразмга ташрифи чоғида вилоятда умумтаълим мактаблари ўқувчиларини АйТига ўқитиш вазифаси қўйилган эди. Мазкур топшириққа асосан Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўқувчи ёшларни АйТи ва хорижий тилларга ўқитиш мақсадида “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳасига старт берилган эди.

Шу мақсадда Хоразм вилоятида “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси ҳамда АйТи йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан Рақамли технологиялар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари таништирилди.

Шунингдек, ушбу лойиҳани бошқа ҳудудларда кенгайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Шу билан бирга, ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари ўқув жараёнлари, вилоятда янги ташкил этилган IT Parkлар ҳамда Хоразмда фаолият юритаётган резидент компаниялар фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Маълумот учун: ҳозирда лойиҳа доирасида Хоразм вилоятининг 12 та туман ва шаҳарларида ташкил этилган замонавий IT Park биноларида 1200 нафар ўқувчи ёшлар малакали менторлар томонидан АйТи ва инглиз тили бўйича таълим олмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг