Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

WhatsApp айрим смартфонларда ишлашни тўхтатади

WhatsApp айрим смартфонларда ишлашни тўхтатади

Фото: Vesti.ru

WhatsApp мессенжерини ишлаб чиқувчилари 24 октябрдан эътиборан илованинг Android версияси фақат 5.0 ёки ундан кейинги платформа версиясига эга смартфонларда ишлашини маълум қилди.

Шундай қилиб, хизмат Android 4.1, 4.2, 4.3 ва 4.4 билан ишлайдиган смартфон эгалари учун мавжуд бўлмайди. Агар сизнинг смартфонингиз 2016 йилдан кейин чиқарилган бўлса, унда Androidнинг энг сўнгги версияси ўрнатилган ва ташвишланмасангиз ҳам бўлади.

Фақат ишлаб чиқарувчилар томонидан узоқ вақт давомида қўллаб-қувватланмаган ҳақиқий эски моделларнинг фойдаланувчилари муаммоларга дуч келиши мумкин - масалан, 10 йилдан кўпроқ вақт олдин чиқарилган Galaxy Note 2, Samsung Galaxy S2 ёки HTC One шулар жумласидандир.

Қурилмалари энди WhatsAppни қўллаб-қувватламайдиган барча фойдаланувчилар бу ҳақида мессенжердан бир нечта хабарномаларни олишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг