Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир Mobiuzнинг Термиздаги хизмат кўрсатиш марказида бўлди

Вазир Mobiuzнинг Термиздаги хизмат кўрсатиш марказида бўлди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Mobiuz мобил алоқа операторининг Термиз шаҳридаги хизмат кўрсатиш марказида бўлиб, у ерда мижозлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Мобил алоқа оператори томонидан бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 262 та объектда 1 058 та мобил алоқа база станцияси ишга туширилган бўлиб, вилоятдаги 350 мингдан ортиқ мижозларга мобил алоқа хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Шерзод Шерматов бу ерда яқинда жорий этилган мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) фаолияти билан қизиқди. Мазкур хизмат мобил алоқа операторлари ўртасида рақобатни ривжлантиришга ҳамда алоқа операторлари томонидан хизмат сифатини яхшилашга масъулият билан ёндашишга ундашини таъкидлади.

Шу билан бирга, вилоятнинг олис ҳудудларида яшовчи аҳоли учун ҳам хизмат сифатларини яхшилаш, янги технологияларни жорий этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг