Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термизда янги АйТи-академия очилди

Термизда янги АйТи-академия очилди

Термиз шаҳрида замонавий “Joylinks” АйТи-академиянинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ёшлар, жамоатчилик фаоллари ва соҳа мутахассислари иштирок этишди.

АйТи-академия бир вақтнинг ўзида 200 дан ортиқ ўқувчига таълим бериш имкониятига эга бўлиб, бу ерда 30 та янги иш ўринлари яратилди. Академия энг сўнгги техника ва инновацион қурилмалар билан жиҳозланган.

Дастурлаш, киберхавфсизлик, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар бўйича билим олган ёшлар келгусида юқори маошли иш ўринларига эга бўлишади, стартаплар ташкил этишлари ва халқаро АйТи бозорида муваффақият қозонишлари мумкин.

АйТи-академияда қуйидаги курслар йўлга қўйилади:

– Робототехника

– Компютер саводхонлиги

– Wеb дастурлаш

– График дизайн

– Motion графика 

– СММ

– Инглиз тили 

– Foundation дастурлаш

Замонавий технологияларни ўрганиб, келажак касбларини эгаллашни истаган ёшларни “Joylinks” АйТи-академиясига таклиф қиламиз. Келинг, ўқинг, билим олинг ва юқори даромадга эга бўлинг. Орзуларингиз сари биринчи қадамни бугун қўйинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг