Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Startup Garageнинг навбатдаги филиали Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида очилди

Startup Garageнинг навбатдаги филиали Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида очилди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Startup Garage филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда соҳага қизиқувчи ёшлар қатнашишди.

Тадбир давомида қатнашчилар Startup Garageнинг қандай имкониятларни бера олиши ҳақида тўлиқ маълумот олишди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида, AloqaVentures вакиллари соҳага қизиққан ёшларга стартап ҳақида тўлиқ маълумот бериб, венчур фонд стартапларга инвестиция ажратиш тартиблари ҳақида батафсил маълумот беришди.

Тадбирдан сўнг Сурхондарёлик 16 нафар ёш стартапчилар соҳа экспертларига ўз лойиҳаларини тақдимот қилишди ва шулардан 3 нафар стартап Garage портфолиосига қўшилди.

Энди инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ қилиш учун Сурхондарёлик стартапчилар Startup Garageга бемалол мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг