Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда компютер ўйинлари яратиш ва унинг истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистонда компютер ўйинлари яратиш ва унинг истиқболлари муҳокама қилинди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов “EAST GAMES” MCHJ директори Анатолий Цой билан учрашув ўтказди.

Учрашувда жорий йилнинг 20 декабр куни Давлат раҳбари IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши давомида белгилаб берган устувор вазифалари ҳамда келгусида IT-корхоналар учун тақдим этиладиган имтиёзлар бўйича маълумотлар берилди.

Ўз навбатида, хорижий корхоналарни Ўзбекистонга жалб қилиш, ёшларнинг малакасини ошириш, IT-хизматлар экспортини янада ривожлантириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Шунингдек, Президент видеоселектор йиғилишида таъкидланганидек, 50 дан ортиқ IT-мутахассисни ишли қилган компанияларнинг бир йил давомидаги иш ҳақи харажатларининг 15 фоизгача қисми қоплаб берилиши, экспортчи корхоналарга четдан эксперт жалб қилиш, халқаро конференцияларда қатнашиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилиниши айтиб ўтилди.

Учрашуда Ўзбекистонда ўйинлар яратиш ва ўйин саноатини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг