Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Голливуд Илон Маск ҳақида филм суратга олади

Голливуд Илон Маск ҳақида филм суратга олади

Фото: Architectural Digest

SpaceX асосчиси ва дунёнинг энг кишиси Илон Маск ҳақида Голливуд филм-биография суратга олади. Бу ҳақда Variety газетаси хабар берди.

Байопик (филм-биография)ни “Оскар” мукофоти номинанти, “Қора оққуш”, “Рестлер”, “Она!”, “Кит” филмлари билан машҳур режиссёр Даррен Аронофски (“А24” киностудияси) томонидан суратга олинади.

Филм Уолтер Айзексон томонидан ёзилган биографияга асосланади. Маълумот учун: ушбу ёзувчининг китоби асосида Стив Жобс ҳақида ҳам кино олинган.

Кино премьераси, актёрлар ва филмнинг номи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг