Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Иқтисодий ва савдо ҳамкорлик қўмитасининг 40-сессияси бўлиб ўтди

Туркияда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Иқтисодий ва савдо ҳамкорлик қўмитасининг 40-сессияси бўлиб ўтди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Иқтисодий ва савдо ҳамкорлик қўмитасининг (COMCEC) 40-сессиясининг очилиши бўлиб ўтди. 

Ушбу муҳим тадбирда ИҲТга аъзо давлатлар, жумладан, Туркия, Саудия Арабистони, Миср, Эрон, Индонезия, Покистон каби 50 дан ортиқ вакиллар қатнашди. Ушбу йиғилиш Ислом оламининг энг муҳим иқтисодий ва тижорий ҳамкорлик платформаларидан бири ҳисобланади ва аъзо давлатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва интеграцияни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. 

Сессия долзарб иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш ва ислом давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдонга айланди.

Маълумот учун: COMCEC 1984 йилда ўз аъзолари ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ва савдони ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган. Ушбу ташкилот ўзининг бутун фаолияти давомида ИҲТ мамлакатларида турмуш шароитини яхшилашга қаратилган қўшма иқтисодий ташаббус ва лойиҳаларни амалга оширишнинг асосий воситасига айланди.

Очилиш маросимига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон раислик қилди. У ўз нутқида камбағалликка қарши курашиш, рақамли трансформация соҳасида ҳамкорлик ва молиявий ҳамкорликни чуқурлаштириш каби муҳим масалаларга тўхталди. Эрдўған, ИҲТ давлатларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари фуқароларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаши мумкинлигини таъкидлади.

Сессияда, шунингдек, нуфузли меҳмонлар, жумладан, ИҲТ Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тохи барқарор иқтисодий ўсишга эришиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Ал-Жасернинг барқарор ривожланиш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги маълумотлари тўғрисидаги маърузалари тингланди.

Бундан ташқари, Ислом Савдо ва тараққиёт палатаси президенти Абдулла Солиҳ Камел иқтисодий барқарорликни ошириш учун савдо ва сармоя соҳасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.

Панел сессияда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов рақамли инфратузилма ва трансформация соҳасидаги олиб борилаётган ишлар билан ўртоқлашди. Вазир Ўзбекистон рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда салмоқли муваффақиятларга эришганини таъкидлади. 

Вазир Шерзод Шерматов, шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамиятига тўхталиб, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг “UN Public Service Forum 2025”га мамлакатлар делегацияларини таклиф этди.

Иштирокчилар Ўзбекистон эришган ютуқларни ва унинг минтақани рақамли трансформациялашдаги муҳим ролини юқори баҳоладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг