Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Roadshow — Ўзбекистонда АйТи соҳасида ишлаш имконияти

Roadshow — Ўзбекистонда АйТи соҳасида ишлаш имконияти

26 октабр куни Рақамли технологиялар вазирлигида IT Community томонидан АйТи соҳасида карьерани ривожлантиришга қаратилган йирик тадбир бўлиб ўтади.

Roadshow – бу компания ёки ташкилот томонидан маълум бир жойда, одатда бир неча шаҳарда ёки ҳудудларда ўтказиладиган тадбирлар серияси. Roadshowлар кўпинча янги маҳсулотлар, хизматлар ёки лойиҳа ҳақида маълумот бериш, инвесторлар, мижозлар ёки ҳамкорлар билан мулоқот қилиш, брендни танитиш ва бозорни ўрганиш мақсадида ўтказилади.

2024-2025 йилларда Roadshow спикерлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлиб, у ерда касб танлаш ва АйТи соҳасига кириб бориш, ва орзусидаги иш топиш истагида бўлган ёшлар билан учрашади. 

Тошкент шаҳридаги очилиш маросимида иштирок этинг!

Тадбирда қатнашиш учун бот орқали рўйхатдан ўтишни унутманг: https://t.me/itcomuzbot. Иштирок этиш бепул!

26 октабр, 2024 йил (шанба)

10:00

Манзил: Рақамли технологиялар вазирлиги (Мўминов кўчаси, 7/1)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг