Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли технологиялар вазирлигида Конституция ва давлат мадҳиясига бағишланган тадбир ўтказилди

Рақамли технологиялар вазирлигида Конституция ва давлат мадҳиясига бағишланган тадбир ўтказилди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партияси билан ҳамкорликда 8 декабр — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, шунингдек, 10 декабр — Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан вазирлик марказий аппарати, “Ўзбеккосмос” агентлиги ҳамда “Uzinfocom” ягона интегратор МЧЖ раҳбар ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Ж.Махсудов тадбир иштирокчиларини ватанимиз ҳамда унинг фуқаролари ҳаётида муҳим аҳамият касб этувчи икки сана муносабати билан самимий табриклаб, Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.

Хусусан, Конституциянинг 33-моддасида давлат интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиши алоҳида белгилаб қўйилганлиги вазирлик олдига янада улкан масъулият юклашини таъкидлаб, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожланитириш, Ўзбекистонни IT-хабга айлантириш, юртимиз ҳаётининг турли соҳаларини рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Э.Зоҳидов, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар кенгаши раиси Р.Фозилов, ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси сиёсий таълим маркази раҳбари Н.Алимовлар қуйидаги мавзуларга алоҳида эътибор қаратишди:

– янгиланган Конституциямиз мазмун-моҳияти ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий устувор йўналишлари доирасида белгиланган туб ислоҳотлар;

– сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва роли;

– “Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамияти, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлиги;

– мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар.

Тадбирда, шунингдек, 8 декабр — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан 28 ноябр куни Рақамли технологиялар вазирлиги марказий аппарати раҳбар-ходимлари иштирокида ўтказилган “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусидаги диктант ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Танлов якунларига кўра, Вазирликнинг жами 5 нафар ходими турли даражадаги дипломлар ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари тўпламлари билан тақдирланди.


Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Давлат Мадҳияси тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Конституция ҳамда Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотларда ҳам турли маънавий-маърифий учрашувлар ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг