Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон Аэрокосмик қўмитаси делегацияси Тошкентга келди

Қозоғистон Аэрокосмик қўмитаси делегацияси Тошкентга келди

Фото: “Ўзбеккосмос”

“Ўзбеккосмос” агентлигида Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг Аэрокосмик қўмитаси раиси Баубек Оралмагамбетов бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда космик мониторинг ва ерни масофадан зондлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларига янги мониторинг технологияларини жорий этиш, тажриба алмашиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди, Қозоғистон вакиллари томонидан турли соҳалардаги янги лойиҳалар намойиш этилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг