Қорақалпоғистондаги резидент корхоналар лойиҳалари билан танишилди
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистонда жойлашган IT Park резидентлари томонидан амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида бир нечта корхоналарнинг фаолияти ва уларнинг минтақавий ривожланишга қўшаётган ҳиссаси ҳақида батафсил маълумот олинди.
“Orbita Uslug” МЧЖ: Ruxsatnoma.uz платформаси
Вазир “Orbita Uslug” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган Ruxsatnoma.uz платформасининг ишлаш тамойиллари билан танишди.
Ушбу платформа ишлаб чиқариш жараёнларида хавфсизликни ошириш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун мўлжалланган.
Платформа ишлаб чиқариш жараёнларини янада хавфсиз ва самарали қилиш билан бирга, меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
“Aral Hub” МЧЖ: Инновацион дастурлар
Шунингдек, “Aral Hub” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган замонавий дастурий маҳсулотлар билан танишди. Улар орасида қуйидагилар мавжуд:
– CarScan – автомобилларнинг техник ҳолатини ва ҳаракатини автоматлаштирилган тарзда назорат қилиш;
– FaceScan – юзни аниқлаш технологиялари асосида хавфсизлик тизимлари;
– AICamera – сунъий интеллект ёрдамида видеокузатув ва маълумотларни қайта ишлаш тизимлари;
– Taksi – йўловчи ташиш хизматларини оптималлаштиришга қаратилган дастур.
Мазкур дастурлар хусусий сектор, мактабгача таълим муассасалари ва олий таълим муассасаларида муваффақиятли жорий этилган ва самарадорликни оширишга хизмат қилмоқда.
Вазир ушбу лойиҳаларнинг аҳамиятини юқори баҳолаб, уларни янада такомиллаштириш ва кенг оммага етказиш бўйича тавсиялар берди.
Шунингдек, технологияларнинг амалий қўлланилишини кенгайтириш, уларни фойдаланувчилар эҳтиёжларига мослаштириш ҳамда минтақада АйТи соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган ҳаракатларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter