Президент IT Parkнинг Қорақалпоғистон филиалида бўлди
Қорақалпоғистонда IT-park резидентлари сони ўтган йил якунига нисбатан бугунги кунда уч баробарга хатто, 108 тани ташкил этган.
Улар томонидан 310 нафар мутахассис иш билан таъминланган. 2024 йилнинг биринчи ярмида хизматлар ҳажми 2.4 баробарга,экспорт ҳажми эса 1.7 баробарга кўпайди.
Таълим резидентлари томонидан 25 минг нафар ёш ва давлат хизматчилари ўқитилиб, малакаси оширилди.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида онлайн платформа орқали 2023 йилда 18 минг нафар ёш ўқитилган бўлса, 2024 йилнинг шу кунига қадар 29 минг нафар ёш ўқитилди. Жорий йил 33 мингдан зиёд ёшга таълим бериш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter