“President Tech Award” танлови доирасида катта миқёсли Хакатон ўтказилади

Ўтказилиш санаси: 20-21-22 сентябр, соат 09:00
Ўтказилиш жойи: Турин политехника университети
Ёш мутахассислардан иборат жамоалар 5 та йўналиш бўйича мусобақалашади:
- Сунъий интеллект технологиялари
- Таълимда рақамли технологиялар
- Соғлиқни сақлашда рақамли технологиялар
- Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар
- Қишлоқ хўжалиги ва яшил энергетикада рақамли технологиялар.
Иштирокчилар 3 кун давомида тажрибали мураббийлар раҳбарлигида инновацион лойиҳалар устида иш олиб боришади.
Финал босқичида 15 та энг яхши жамоа ўз ғояларини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этади. Ғолиб бош соврин 100 000 АҚШ долларини қўлга киритади!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter