Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пойтахтимизда GDG DevFest дастурчилар фестивали бўлиб ўтмоқда

Пойтахтимизда GDG DevFest дастурчилар фестивали бўлиб ўтмоқда

Айни дамда пойтахтимизда GDG DevFest дастурчилар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Тадбирни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов очиб берди.

Маълумот учун, GDG DevFest фестивали Google Developers Group жамоалари томонидан ҳар йил ўтказиладиган глобал тадбирлардан бири бўлиб, ушбу тадбир доирасида дастурчилар, АйТи мутахассислар ва технологияларга бефарқ бўлмаганлар Google компаниясининг сўнги технологиялари ва ишланмалари билан танишиш имконига эга бўладилар.

Фестивал доирасида бўлиб ўтаётган Expo DevFest 2024 кўргазмасида Google ҳамда бошқа компанияларнинг сўнги технологиялари ва ишланмалари намойиш этилмоқда.

Тадбир иштирокчилари эса маҳаллий ва хорижлик мутахассислар билан ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги тенденцияларни муҳокама қилишмоқда.

Умид қиламизки, ушбу тадбир ўзбекистонлик ёш девелоперларни Google компаниясининг инновацион ечимлари билан танишишлари учун ўзига хос платформа вазифасини бажаради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг