Пойтахтдан ташқаридаги энг йирик IT-Park биносида Қорақалпоғистонлик ёшларга юқори даромад топишларига қўшимча шароитлар яратилмоқда
Давлатимиз Раҳбари Бекназар Абдикамаловга ўхшаб Amazon каби халқаро компаниядаги яхши ойликли ишини ташлаб, ўз юртида халқаро даражадаги стартапини йўлга қўйиб ривожланмоқчи бўлган ёшларимиз кўпайиши учун ҳам жойларда бу каби шароит яратилиши зарурлигини алоҳида таъкидладилар. Бекназар ёш бўлишига қарамай ўзининг ўртоғи билан очган стартапига миллионлаб доллар сармоя киритишга муваффақ бўлган Қорақалпоқлик ёшларимиздан.
Мета, яъни Facebook томонидан Осиёдаги биринчи стартапга инвестиция киритилгани ҳақидаги Forbesдаги мақолада бу ҳақида батафсилроқ ёзилган: https://www.forbes.com/sites/catherinewang/2022/05/04/meta-makes-first-asia-investment-with-mental-health-startups-3-million-seed-round/
Яна энг қизиқ томони ушбу стартапни дастурий қисмини айнан ўзимизни ёшларимиз яратишган! Бекназарнинг LinkedInдаги профили: https://www.linkedin.com/in/abdik
Бизнинг ёшларимизнинг салоҳияти жуда кенг! Фақат юқори мақсадлар қўйиб тиришқоқлик билан ҳаракат қилишлари керак!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter