Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Data Science мутахассисларига талаб қай даражада?

Бугун, 26 феврал куни Истеъдодли ёшлар билан ишлаш “МирзоУлуғбек” жамғармасида Ўзбекистонда “Data Science”ни ривожлантириш истиқболлари мавзусидаги илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Учрашувдан кўзланган масад — “Data Science” курсида таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан потенциал иш берувчилар ўртасида ўзаро кўприк вазифасини бажариш, IT ва мутахассислик фанлари интеграцияси асосида меҳнат бозори талаблари ва эҳтиёжларини ўрганиш.

Семинарда Skillbox, Netcom, UZUM Market компанияси вакиллари, Инҳа университети ML ҳамжамияти, Cyberclub вакиллари, шунингдек, Олий таълим муассасалари ҳамда Мирзо Улуғбек ворислари тайёрлов ўқув курслари фаолиятини амалга ошириш маркази профессор-ўқитувчиларидан иборат жами 170 киши қатнашди.

Курс ҳақида қисқача маълумот: Оддий жадваллар билан ишлаш тартибида бошланади ва автоматик тарзда маълумотларни йиғиш, уларни қайта ишлаш ва математик усуллар асосида бошқарув қарорларини қабул қилишга йўналтирилган.

2023 йил 19 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 206-сон қарори асосида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи, турли йўналишдаги Олий таълим муассасаларининг ҳар хил мутахассислиги бўйича таълим олаётган, асосан математика ва аниқ фанларни яхши ўзлаштирган 60 нафар талаба-ёшлар танлаб олинган. Tалабалар Тошкент шаҳрида жойлашган 14 та ОТМга тақсимланган. 22 та мутахассислик йўналишида таълим олишади.

LinkedIn платформаси маълумотларига кўра, 2024 йил 23 январ ҳолатига, бутун дунёда айнан маълумотлар таҳлилчилиги бўйича 671 мингта вакансия қайд этилган. Бу эса Data Science мутахассисларига талабнинг қанчалик юқори эканлигини кўрсатади.

Data Science ўзи нима?

Data Science — маълумотлар таҳлили ва улардан янги ахборотлар ва билимларни ажратиб олиш методлари ҳақидаги фан. Data Science (Machine Learning) машинани ўргатиш, турли таҳлиллар ва албатта Big Data (катта маълумотлар) технологиялари каби соҳалар билан чамбарчас боғлиқ.

“Data Science” компютерни бошқаришнинг бошқа усулини тақдим этади. Бунда одам тамойилни ва кутилаётган натижани аниқлайди, машина эса мавжуд маълумотлар ҳажмини таҳлил қилади, хулосалар қилади, қонуниятни излайди ва умумий хулосани шакллантиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг