Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганлик фрилансерлар — хизмат экспорти ҳажми бўйича кучли тўртликда

Наманганлик фрилансерлар — хизмат экспорти ҳажми бўйича кучли тўртликда

Фото: Digital.uz

Бугунги кунда Наманган вилоятида беш мингга яқин фрилансерлар дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан банд. Уларнинг сафи кундан-кунга ортиб бормоқда.

Вилоятда бўлиб ўтган “Молиявий эркинлик сари: фрилансерлик ва электрон тижорат — келажак касби” шиори остидаги форум тўрт юздан ортиқ ёшлар ва қизиқувчиларни жамлади.

Форумдан мақсад ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларга қўшимча даромад манбаларини топишга кўмаклашишдир.

Форумда фрилансерлик фаолияти учун энг ишончли Upwork, Fiverr, TopTal ва бошқа кўплаб хорижий платформалардан фойдаланиб, ўз касбий фаолияти давомида юқори кўрсаткичларга, тажрибага эга бўлган мамлакатимизнинг етакчи фрилансерлари қандай қилиб фрилансерлик платформаларида рўйхатдан ўтиш ва биринчи буюртмани олиш бўйича назарий, амалий билим ва орттирилган тажрибаларини талабалар билан бўлишдилар.

Тадбирда Наманган шаҳри ҳокими Ғофиржон Жамолов, Рақамли технологиялар вазирлигининг вилоят шўъбаси раҳбари Расулжон Холматов, Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази масъуллари иштирок этдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг