MWC 2024: ZTE технологиялари билан танишув (фото)
Барселонадаги MWC 2024 жаҳон мобил конгрессида иштирок этаётган Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси ZTE компаниясининг стендлари билан танишди.
Компания 4/5/5.5G, телекоммуникациялар транспорт тармоғи, шаҳарлараро ва шаҳар ичидаги телекоммуникация, ақлли уй, ақлли шаҳар каби рақамли технологияларини намойиш этмоқда.
Делагация аъзолари, шунингдек, компаниянинг рақамлаштириш соҳасида замонавий технологиялари ва сунъий интеллект бўйича лойиҳалари билан яқиндан танишдилар.
Шундан сўнг ZTE корпорациясининг катта вице-президенти Мэй Жонҳуа билан учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистонда аёллар, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Маҳаллий ёшларни ишга жойлаштириш орқали BPO ва KPO хизматларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишда ZTE компаниясининг бевосита иштироки муҳокама қилинди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter