Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

«Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!»

Mobiuz абонентларига пул мукофотлари топширилди

Барчамизга маълумки, Mobiuz компанияси фаолиятининг илк йиллариданоқ қимматбаҳо совринларни ютиш имкониятини берувчи турли акцияларни ўтказиб келади.

Сўнгги 4 йил ичида компаниянинг 170 дан ортиқ абонентлари 3 миллиард 400 миллион сўмдан ортиқ маблағларни, шунингдек, 15 та автомобил ва Дубайга 4 та саёҳатни ютиб олишган.

Шу ўринда, “Омадли тўлов” акцияси ҳам Mobiuz абонентларига ўз омадларини синаб кўриш учун ажойиб имкониятни тақдим этди.

Акция ўтган йилнинг 1 декабридан жорий йилнинг 28 февралигача бўлган даврда ўтказилди ва унда 84 нафар абонент турли пул ютуқларини қўлга киритишди.

Акция ғолиблари томошабинлар, иштирокчилар ва ташкилотчи учун қулай бўлган энг самарали усул – онлайн рандомайзер ёрдамида аниқланди. Ҳар бири 1 миллион сўмдан – 30 та соврин, 3 миллион сўмдан – 20 та, 5 миллион сўмдан – 15 та, 10 миллион сўмдан – 10 та, 15 миллион сўмдан – 5 та соврин ҳамда 20 миллион сўмдан – 3 та соврин ўйналди. Асосий ютуқ эса 100 миллион сўмни ташкил қилди.

10 май куни эса ана шу ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу видео орқали сиз ҳам пойтахтда истиқомат қилувчи ғолибларнинг қувончли онларига шерик бўлишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг