Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кореянинг “NRC” кенгаши раҳбарияти билан меморандум имзоланди

Кореянинг “NRC” кенгаши раҳбарияти билан меморандум имзоланди

Фото: Digital. uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Корея Республикасининг Иқтисодиёт, гуманитар ва ижтимоий фанлар бўйича миллий кенгаши (NRC) раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Иқтисодиёт, гуманитар ва ижтимоий фанлар бўйича миллий кенгаш раиси Шин Донг Чон билан олиб борилган музокарада Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот марказлари ва “NRC” таркибидаги илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш муҳокама қилинди. Шунингдек, “NRC” тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари фаолияти ва амалга ошираётган лойиҳалари билан танишилди.  

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги ва “NRC” ўртасида англашув меморандуми имзоланди.  

Учрашув давомида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтлари ва “NRC” таркибидаги тадқиқот институтлари орасида ҳамкорликни тизимли йўлга қўйишга келишилди.

 

Шунингдек, сунъий интеллект соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида “NRC” таркибидаги сунъий интеллектни ривожлантиришга ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари билан Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг