Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззах шаҳрида “Киберспорт арена” қурилмоқда

Жиззах шаҳрида “Киберспорт арена” қурилмоқда

Фото: Digital.uz

Ўзбекистон Президентининг “Киберспорт турларини янада ривожлантириш, кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 16 ноябрдаги қарорида ҳудудларда киберспорт мусобақаларини ташкил қилиш ва ривожлантириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан Жиззах шаҳри марказида халқаро талаблар асосида “Киберспорт арена” барпо этилмоқда.

Бугун, 11 ноябр куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Жиззах шаҳрига ташриф буюриб, мазкур мажмуа қурилиш жараёнлари билан танишди.

“Киберспорт арена” фойдаланишга топширилгандан сўнг киберспорт турлари бўйича вилоят, республика ва халқаро даражадаги мусобақаларни ташкил этиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, бино ҳудудида ёшларни рақамли технологиялар соҳасида ўқитишга мўлжалланган “IT-академия” ҳам ташкил этилмоқда.

Шунингдек, вазир Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев билан учрашиб, Жиззах вилоятида IT-соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг