“Жаҳон таълим форуми-2023” доирасида бир қатор муҳим келишувлар имзоланди (фото)
Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Лондон шаҳрида бўлиб ўтган “Жаҳон таълим форуми-2023” доирасида бир қатор муҳим келишувларга эришди.
- Портсмут университети билан ТАТУ негизида халқаро IT-факултетларни йўлга қўйиш борасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди;
- EPAM Systems компанияси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан мактабларда ekids лойиҳасини жорий этиш ва ўқувчиларни IT-соҳадаги билимини аниқлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича уч томонлама меморандум имзоланди;
- Амити ва Лондон университетлари ўртасида тажриба алмашиш, ўқув дастури ва жараёни ҳамда талаба алмашинуви дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишув имзоланди.
Шунингдек, Буюк Британиянинг энг йирик IT-компаниялари — Endava, Code.org, Гринвич университети, Лондон метрополитен университети, Лондон Civil Service коллежи, “National geographic”, Буюк Британия ҳукуматининг савдо ва бизнес департаменти, York Press ва бошқа ахборот технологиялари компаниялари ва университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter