Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT Park University жаҳон стандартлари бўйича етакчи АйТи-мутахассисларни тайёрламоқда

IT Park University жаҳон стандартлари бўйича етакчи АйТи-мутахассисларни тайёрламоқда

“IT Park University ” Ўзбекистондаги ахборот технологиялари соҳасида амалий таълимга йўналтирилган биринчи университетлардан бири ҳисобланади. Университет IT Park Uzbekistan кўмагида етакчи халқаро АйТи-компаниялардан бири — “EPAM Systems” билан ҳамкорликда ташкил этилган.

IT Park University малакали АйТи-мутахассисларини тайёрлашга йўналтирилган бўлиб, аллақачон қимматли кадрлар захирасини шакллантириб улгурди. IT Park Uzbekistan резидентларининг ортиб бораётгани Ўзбекистондан АйТи-мутахассисликлари битирувчиларини қабул қилишга ва уларга ўз мамлакатида қолиб, глобал лойиҳалар устида ишлаш имкониятини беришга тайёр бўлган янги иш ўринларини яратишга хизмат қилмоқда. Бундай синергия Ўзбекистон иқтисодиётининг умумий ўсиши учун салмоқли туртки ҳисобланади.

Яқинда IT Park университети “Очиқ эшиклар куни” деб номланган йирик ва ёрқин тадбирда барча хоҳловчилар учун ўз эшикларини очди. Талабалар ва уларнинг ота-оналари университет дастурлари билан танишиб, иш билан таъминлаш имкониятларини ўрганиш мақсадида халқаро экспертлар билан суҳбатлашдилар.

“Очиқ эшиклар куни” Ўзбекистон АйТи-саноатининг етакчи намоёндалари, халқаро рақамли маҳсулотлар етакчилари ва янги авлод абитуриентлари — янгиланган АйТи соҳасининг бўлажак мутахассисларини бирлаштирган муҳим воқеа бўлди.

Тадбирда АйТи соҳасида касбий ривожланиш ва таълимнинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди. Асосий эътибор узлуксиз таълим олиш ва жадал ўзгариб бораётган технологияларга мослашиш муҳимлигига қаратилди. Талабалар ва ёш мутахассислар учун профессионал ҳамжамиятларнинг аҳамияти таъкидланиб, бундай ҳамжамиятларда иштирок этиш тезкор ривожланишга ёрдам бериши ва янги карьера имкониятларини очиб бериши қайд этилди.

АйТи соҳасида муваффақиятга эришиш учун коммуникация ва бошқарув каби техник ва юмшоқ кўникмаларни ривожлантириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, юқори таълим даражасини сақлаб қолиш ва замонавий билимларни тақдим этиш учун етакчи АйТи-компаниялар билан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Халқаро компанияларда ўз карьерангизни бошлашни истасангиз, IT Park Universityдаги талабалик ҳаётининг шарт-шароитлари ва ўзига хос жиҳатлари тўғрисида батафсил маълумотни Instagram ва университет сайтида билиб олинг.

IT Park University билан АйТи соҳасида муваффақиятли халқаро карьерангизни бошланг! Телефон: +998 55-503-99-99.

Телеграм-бот: https://t.me/ITPU_bot.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг