Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Интернетдаги реклама харажатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари орқали тўлашга рухсат берилди

Интернетдаги реклама харажатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари орқали тўлашга рухсат берилди

Фото: Bss.uz

“Юридик шахслар томонидан хорижий Интернет жаҳон ахборот тармоқларида реклама бериш харажатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Изоҳ: Ушбу қарор Ўзбекистон президентининг “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 22 августдаги қарори (ПҚ–357) қарори ижросини таъминлаш, шунингдек юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида тўлаш ҳамда ушбу харажатларни солиқ ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тизимини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг 2023 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахсларга хорижий Интернет жаҳон ахборот тармоқларида реклама бериш харажатлари бўйича тўловларни чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари орқали календар ойида 5 000 (беш минг) АҚШ долларидан ошмаган миқдорда амалга оширишларига рухсат берилади ҳамда ушбу тўловлар тўғрисидаги маълумотлар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) киритилади.

Шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар ТСОЯЭАТга ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритади.

Бунда, юридик шахсларнинг хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ТСОЯЭАТга киритиш имконияти яратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг