Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гулистонда янги BPO-маркази очилди

Гулистонда янги BPO-маркази очилди

Фото: Digital.uz

Гулистон туманида “Mate Logistics” деб номланган навбатдаги BPO-марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳудудий шўъбаси ва тизимдаги вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Мазкур BPO маркази Рақамли технологиялар вазирлиги, IT Park ҳамда вилоят ҳокимлиги кўмагида очилди. Тадбир доирасида “BlueMateGroup” компаниясига IT Park резидентлиги гувоҳномаси топширилди.

BPO-марказини ташкил этишдан мақсад — ёшлар учун иш ўринларини яратиш, хорижий буюртмачи компаниялар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, келгусида Ўзбекистонни минтақавий IT-хабга айланишида ўз ҳиссасини қўша оладиган салоҳиятли IT-мутахассисларни етиштириш ва бу орқали Ўзбекистондаги инсон капиталини ривожлантиришдан иборат.

Марказ раҳбари билан учрашув давомида марказ фаолияти ҳамда келажакдаги аниқ режалар борасида мавжуд бир қанча масала ва таклифлар муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида вилоят ҳокими IT Park резидентлари, ахборот технологиялари соҳасида фаолият олиб бораётган ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг фаолиятлари, янги лойиҳалари ҳақида фикрларини эшитиб, таклифларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг