Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Геймерлар эски Windows билан тезроқ хайрлашишлари керак – Steam

Геймерлар эски Windows билан тезроқ хайрлашишлари керак – Steam

Фото: Steampowered.com

Valve компанияси Steam веб-сайтида ўйин майдончаси келгуси йилда Windows 7, Windows 8 учун қўллаб-қувватлашни тўхтатиши ҳақида хабар жойлаштирди.

2024 йил 1 январдан Steam расман Windows 7, Windows 8 ва Windows 8.1 операцион тизимларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади. Яъни ўша санадан эътиборан Steam мижози юқоридаги виндовсларда ишламайди. Steamда ва у орқали сотиб олинган ҳар қандай ўйин ёки бошқа маҳсулотлардан фойдаланишни давом эттириш учун янгироқ версияларни ўрнатиш керак.

Aйни пайтда Steamда эскирган операцион тизимларнинг улуши 2 фоиз ҳам чиқмайди.

Етакчи тизимлар — Windows 10 (65 фоиз атрофида) ва Windows 11 (33 фоиз).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг