Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“CAREC Women’s Business Forum ва Gender Climate 2024 Award Ceremony” доирасида гендер тенглиги, аёллар тадбиркорлиги ва барқарор ривожланишда аёлларнинг ўрни каби муҳим мавзулар муҳокама қилинди

“CAREC Women’s Business Forum ва Gender Climate 2024 Award Ceremony” доирасида гендер тенглиги, аёллар тадбиркорлиги ва барқарор ривожланишда аёлларнинг ўрни каби муҳим мавзулар муҳокама қилинди

Осиё тараққиёт банки томонидан ташкил этилган ушбу тадбир аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, гендер тенглигини мустаҳкамлаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашда хотин-қизларнинг ролини оширишга қаратилган. Форум минтақадаги етакчи тадбиркор аёллар, давлат ва халқаро ташкилотлар вакилларини бир жойга тўплаб, уларга ўзаро тажриба алмашиш имкониятини беради.

Навбатдаги тадбир Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова технология орқали STEAM соҳаларида аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришга қаратилган панел сессиясида иштирок этди.

Тадбирда ушбу соҳаларнинг иқлим ўзгаришига қандай ижобий таъсир кўрсатиши, жумладан, иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган ечимлар муҳокама қилинди. 

Камола Собирова аёлларнинг ушбу йўналишларда фаолият юритиши нафақат иқтисодий ўсишга, балки барқарор ривожланишга ҳисса қўшишини таъкидлади. 

Панел сессияда иштирокчилар технологик инновациялар ва аёлларнинг етакчи роли орқали экологик инқирознинг олдини олиш, иқлим муаммоларини ҳал қилиш учун янги лойиҳалар ва барқарор ечимлар ишлаб чиқиш йўлларини муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, ўтказилган сессиялар хотин-қизлар бошчилигидаги иқлимга чидамлилик ташаббусларини ривожлантириш ва амалий тадқиқотларни муҳокама қилишга бағишланган бўлиб, иқлим бўйича қарорлар қабул қилишда аёлларнинг иштирокини кучайтириш стратегиялари юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг