Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

GDG DevFest қандай ўтди?

GDG DevFest қандай ўтди?

Жорий йилда ҳам дастурчилар учун халқаро даражада билим алмашиш ва профессионал алоқалар ўрнатиш имкониятини яратаётган мазкур фестиваль доирасида дастурчилар, АйТи мутахассислар ва технологияларга бефарқ бўлмаганлар Google компаниясининг сўнги технологиялари ва ишланмалари билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Дастурчилар ва саноат экспертларини бирлаштирган, билим алмашиш ва профессионал алоқалар ўрнатиш имкониятларини яратиб келаётган мазкур тадбирга ҳар йили қўшни мамлакатлар ва бутун Ўзбекистондан технология қизиқувчилар ташриф буюрди.

Жорий йилда ташкил этилган мазкур тадбирга республика бўйича 5 мингдан ортиқ киши иштирок этди.

Шунингдек, фестиваль доирасида ўтказилган EXPO DevFest 2024 кўргазмасида Google ҳамда бошқа компанияларнинг сўнгги технологиялари ва ишланмалари намойиш этилди.

Фестивалда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан рақамли экотизимни ривожлантириш, ёш дастурчилар ва АйТи соҳасида яратиб берилаётган имкониятлар туфайли Ўзбекистон АйТи соҳасида ўзига хос ривожланиш йўлига чиққанини алоҳида эътироф этдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг