Фарғонада “Audiotele” компанияси аутсорсинг хизматлари кўрсатишга ихтисослашган халқаро call-марказ фаолиятини йўлга қўймоқда
Рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматов Россия Федерациясида фаолият олиб борадиган, call-марказ аутсорсинги хизматлари кўрсатиш бўйича пешқадам бўлган “Audiotele” компанияси раҳбари Дмитрий Фалелеев билан учрашди.
Компания томонидан Тошкент шаҳридан сўнг Фарғонада ҳам call-марказ аутсорсинги хизматлари кўрсатиш бўйича ўз филиалини очиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда компания фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиши учун Фарғона шаҳар марказидан жой танлаб олинган.
Биринчи босқичда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида вилоятдан ишга кириш учун танлаб олинган 45 нафардан ортиқ номзодларни ўқитиш ва малакасини ошириш ишлари олиб борилмоқда.
Учрашувда Вазир томонидан ушбу соҳани ривожлантириш бўйича имкониятлар етарлилиги таъкидлаб ўтилди ва масофадан туриб ишлай олувчи аёлларни иш билан таъминлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳам алоҳида таклифларни билдириб ўтди.
Россия Федерациясининг қатор шаҳарларида ўз контакт-марказларига эга бўлган, 4 минг нафардан зиёд ходим фаолият олиб бораётган “Audiotele” компанияси томонидан 2022 йилда мамлакатимизда ташкил этилган “Voice solutions VB” МЧЖ Ўзбекистондаги IT Park резиденти ҳисобланади.
Компания томонидан 2024 йил якунига қадар вилоятдаги 150 нафардан ортиқ ёшларни иш билан таъминлаш ҳамда 1 млн АҚШ доллари миқдорида хизматлар экспортини амалга ошириш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter