Европага АйТи экспорт қилувчи компаниялар кўпаймоқда

Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳаси жадал ривожланаётган ва хорижий компанияларнинг мамлакат АйТи бозорига қизиқиши ортиб бораётган муҳим йўналишлардан саналади.
Бунга мисол тариқасида Латвиянинг Тошкент шаҳрида “Corporate Solutions Group” компаниясининг янги офиси ҳамда АйТи ўқув маркази очилганини таъкидлаш мумкин.
Ушбу компания IT Park резиденти ҳисобланади ва мамлакатда АйТи-хизматлар экспортини фаол тарзда амалга ошириб келмоқда.
Янги офис ва ўқув маркази эса компаниянинг Тошкент шаҳридаги иккинчи манзили бўлиб, АйТи соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашга ва Ўзбекистон АйТи бозорини ривожлантиришга қаратилган.
Янги офис очилиш маросимида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Латвиянинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Рейнис Трокш, “Corporate Solutions Group” компанияси таъсисчиси ва бош директори Аигарс Cерусс иштирок этдилар.
Танишув давомида вазир мамлакатда АйТи соҳасини янада ривожлантириш, АйТи-хизматлар экспорти ҳажмини ошириш ва хорижий компаниялар учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлигини таъкидлаб, мамлакатда АйТи соҳасининг ривожида компаниянинг ушбу янги офисининг очилиши ҳам муҳим қадамлардан эканини билдирди.
“Corporate Solutions Group” компаниясининг АйТи ўқув маркази орқали маҳаллий ёшлар учун янги имкониятлар яратилади. Бу ерда улар халқаро талабларга жавоб берадиган АйТи билим ва кўникмаларга эга бўлишлари мумкин.
Шу билан бирга, компания томонидан юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларни халқаро АйТи бозорида талабгир кадрларга айлантириш мақсад қилинган.
“Corporate Solutions Group” компанияси IT Parkнинг резиденти бўлиб, АйТи консалтинг хизматлари соҳасида фаолият олиб боради. Бунда 100 дан ортиқ турли лойиҳаларда иштирок этган, 20 дан ортиқ мамлакатларга ўз хизматларини кўрсатади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter