Европа Apple компаниясини 500 миллион евро жаримага тортади

ITHome маълумотларига кўра, Apple компанияси Еврокомиссия томонидан 500 миллион еврога яқин бўлган жаримага тортилади.
Ушбу жарима Spotify томонидан 2019 йилда қўзғатилган ишнинг бир қисмидир.
Европа Комиссияси Apple компанияси Spotify каби мусиқа стриминг иловаларига Apple'нинг ўрнатилган тўлов тизимини четлаб ўтиш орқали фойдаланувчиларга ўз хизматларига обуна бўлишнинг муқобил усулларини таклиф қилишига тўсқинлик қилаётганини аниқлади ва шу тариқа компания илова ичидаги харидлар учун олинадиган тўловлардан қочади.
Европа Комиссиясининг қарори Appleдан иловаларда муқобил тўлов усулларига рухсат беришни талаб қилмайди, бироқ у мусиқий иловаларни ишлаб чиқувчилари онлайн обуналар учун ўз веб-сайтларига эркин ҳавола қилишлари кераклигини таъкидлайди, бу эса истеъмолчилар учун нархларнинг пасайишига олиб келади.
Еврокомиссиянинг иш бўйича қарори яқин бир неча ҳафта ичида чиқиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter