Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дастурлаш бўйича Республика чемпионати ўтказилди

Дастурлаш бўйича Республика чемпионати ўтказилди

IT-Park ва Uzinfocomнинг Хоразм филиаллари дастурлаш бўйича Республика чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатга "Kharezmi Tech" компанияси ҳомийлик қилди.

Соврин жамғармаси 40 млн сўм бўлган мазкур мусобақанинг биринчи босқичида Республикамизнинг турли ҳудудларидан жами 1000 га яқин мактаб ўқувчилари қатнашиб, улардан энг билимли 40 нафар ўқувчи финал босқичига етиб келди.

Мазкур чемпионатнинг мақсади иқтидорли ёшларни саралаш, жаҳон олимпиадаларига тайёрлаш, АйТи соҳаси ва маҳсулотлари экспортини ривожлантиришга ҳисса қўшадиган кадрларни етиштиришдир.

Ушбу чемпионат 2026 йил мактаб ўқувчилари ўртасида Ўзбекистонда ўтказиладиган Информатика бўйича жаҳон олимпиадаси учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот ўрнида, чемпионат kep.uz платформаси орқали ташкиллаштирилган бўлиб, платформа олимпиада масалаларини ечиш, тайёргарлик кўриш ва дастурлашни ўрганишга хизмат қилувчи биринчи миллий платформа ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг