Бугун - Фрилансерлар куни!
Ушбу байрам уйдан чиқмасдан, дунёнинг исталган нуқтасидан, интернетдан фойдаланган ҳолда профессионал фаолият билан шуғулланадиганларга бағишланган.
Аввалига фрилансерлик талабалар учун ярим кунлик иш сифатида шаклланган, бора-бора у меҳнат бозорининг муҳим қисмини эгаллади. Биринчи фрилансерлар турли нашриётларга ўз хизматларини таклиф қиладиган мустақил журналистлар ҳисобланган.
Кўринишидан осон туюлганига қарамай бу касб катта куч, меҳнатсеварлик ва профессионалликни талаб қилади. Бутун дунёда фрилансерликнинг ривожланиши туфайли одамлар ўзлари ёқтирган иш билан шуғулланиш, ижодий қобилиятларини намоён қилиш имкониятига эга бўлмоқдалар.
Зеро, масофавий меҳнат чегараларни кенгайтиради, стереотипларни парчалайди, ёш ва жисмоний имкониятларга нисбатан чекловларни йўқ қилади. Мактаб ўқувчисидан тортиб пенсионергача интернетда тегишли фаолият турини топишлари мумкин.
Фрилансерлик билан шуғулланаётган барча мутахассисларни бугунги байрам санаси билан муборакбод этамиз! Келажак касби сизга фақат муваффақият келтирсин!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter