"Бир миллион ўзбек дастурчилари" лойиҳасига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Ушбу тадбир давомида 2025-2026 йилларда лойиҳа доирасида амалга оширилиши режалаштирилган асосий мақсадлар ва вазифалар батафсил муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида жами 15 000 дан ортиқ информатика ва математика ўқитувчилари ҳамда АйТи соҳасига қизиқувчи ёшлар 4 та ижтимоий тармоқ орқали тадбирда қатнашишди.
Мулоқот давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
– Uzbekcoders.uz платформасида рўйхатдан ўтиш ва курсларни бошлаш бўйича батафсил йўриқномалар тақдим этилди;
– Вазирлик вакиллари фойдаланувчилардан келиб тушган саволларга жавоб беришди;
– Фаол информатика ўқитувчиларини рағбатлантириш учун махсус механизм ҳақида батафсил маълумот берилди.
Эфирни ўтказиб юборганлар учун тўлиқ видеоёзувни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:
YouTube: Uzbekcoders.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter