АйТи соҳасида яхши даромад топишни истайсизми?
Профессионал АйТи сертификатга ўқиганларнинг 40 фоизидан ортиғи АйТи соҳасида иш топиб, 500 АҚШ доллар ва ундан юқори даромад топишмоқда.
Профессионал даражадаги халқаро АйТи сертификатларга ўқиб компенсация олган ёшлар сони 2023 йилда 386 нафарни ташкил этган бўлса, 2024 йилда 938 тани ташкил этди (2,4 баробарга кўпайган), қоплаб берилган маблағ миқдори 3,5 млрд сўмни ташкил этиб, 6,6 баробарга ошган.
Ҳозирги кунда, аксарият АйТи компаниялар суҳбатга таклиф қилишганида номзодларда қандай Профессионал АйТи сертификати борлиги, илғор АйТи технологиялар ҳамда чет тилларини билиши ҳолати муҳим аҳамият касб этади.
Сиз ҳам АйТи соҳасида яхши даромад топмоқчи бўлсангиз – халқаро сертификатларга ўқинг (рўйхат) ва Uzbekcoders.uz порталида БEПУЛ таълим ресурсларидан фойдаланинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter