Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АйТи соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея форуми

АйТи соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея форуми

Жорий йилнинг 19 сентябр куни ICTWEEK UZBEKISTAN 2024 доирасида  АйТи соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея форуми ташкил этилди.  Форум  ахборот-коммуникация  технологиялари,  шунингдек,  аутсорсинг  соҳасида Ўзбекистон  ва  Корея  компаниялари  ўртасида  B2B-маслаҳатлар  ва  корпоратив алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Тадбирда Корея Республикаси элчихонаси, IT  Park, “KOICA”, “GBTP” вакиллари,  шунингдек,  Ўзбекистон  ва  Корея  АйТи компаниялари раҳбарлари иштирок этди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, АйТи соҳасида технологиялар алмашинуви ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилиш, Ўзбекистон  ва  Корея  компаниялари  учун  B2B-маслаҳатлар  ва  алоқа ўрнатиш имкониятларини яратишдан иборат эди.

Маълумот учун, жорий йилда IT Park Uzbekistan ва Корея АйТи бозори ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли  даражада  кучаймоқда.  Корея  АйТи-компаниялари  Ўзбекистонга  фаол  кириб  келмоқда ва иккала мамлакатда ҳам АйТи-соҳасини ривожлантиришга қаратилган муҳим меморандумлар имзоланди. Муҳим қадамлардан бири IT Park Uzbekistan ва “ Korea Institute of International  Cooperation” (KIIC) ўртасида Ўзбекистон-Корея АйТи-бизнес алянсини таъсис этиш  тўғрисидаги  меморандумнинг  имзоланиши  бўлди,  бу  икки  мамлакатнинг  технологик  соҳалари  ўртасидаги  алоқаларни  янада  мустаҳкамлади. 

“KIIIC”  — мамлакатлар  ўртасида  саноат  ҳамкорлигини  мустаҳкамлаш  ва  илғор  таълим  дастурларини  жорий  этиш  билан  шуғулланувчи  ташкилотдир.  Келишувга  кўра,  Ўзбекистондан Корея бозорига АйТи-хизматлар экспортини илгари суриш, компаниялар  билан  музокараларга кўмаклашиш  ва  Ўзбекистонни  аутсорсинг  учун  янги  йўналиш сифатида тарғиб қилиш учун Кореяда ҳам, Ўзбекистонда ҳам ҳамкор  АйТи-офислар ташкил этилади.

Ҳозирги  кунда  IT  Park Uzbekistan Корея  резидентлари  сони  18 та бўлиб,  2024 йилнинг биринчи ярмида Кореяга АйТи-хизматлар экспорти 2,6 миллион долларга етди (2023 йилда  бу  кўрсаткич  600  минг  долларни  ташкил  этган  эди).  Ўзбекистондан Кореяга экспорт қилувчи компаниялар сони 12 тага етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг